Темперамент формуласи

1.       Сангвиник-кучли, ҳаракатчан, мувозанатлашган .

2.       Холерик- кучли, ҳаракатчан, мувозанатсиз.

3.       Флегматик-кучли, суст, мувозанатли.

4.       Меланхолик-кучсиз, мувозанатсиз, ғамхўр.

Холерик

қунтсиз;

жиззаки, жаҳлдор;

бесабр;

одамларбиланмуносабатдаростгўйвакескин;

журъатливаташаббускор ;

қайсар;

баҳслардатопқирсиз ;

биртекисдаишлайолмайсиз;

таваккалқилишгақобилиятлисиз;

кексақловчиватаъбинозикэмассиз;

нутқингиз пойма-пой, эҳтиросли;

сержаҳл ва қизиққонсиз;

тажаввузкор ва жанжалкашсиз;

камчиликларга нисбатан сабрсиз;

ифодали имо-ишораларга эгасиз;

ишни тез бажариш ва ҳал этишга қобилиятлисиз;

янгиликка интилувчансиз;

бирданига, шиддатли ҳаракатланасиз ;

мақсадга эришишда қатъиятлисиз;

кайфиятингиз тез ўзгаради.

 

Сангвиник

қувноқ ва хушчақчақ;

ғайратли ва ишчан;

кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказа олмайсиз;

ўзингизни ортиқча баҳолашга мойилсиз;

янгиликни тез ўзлаштиришга қобилиятлисиз ;

қизиқиш ва иштиёқингиз беқарор ;

омадсизлик ва нохушлмкларни енгил ўтказасиз;

ҳар хил шароитларга осон мослашасиз;

ҳар қандай янги ишни қизиқиш билан қабул қиласиз;

қизиқишингизни сусайса тезда совийсиз;

янги ишга тез киришасиз ва бир ишдан бошқасига тез кўча оласиз;

бир хил, бир зайлдаги, қунт талаб қиладиган ишларни

бажаришга қийналасиз ;

мулоқотманд ва кўнгилчансиз, нотаниши кишилар орасида ўзингизни эркин сезасиз;

бардошли ва ишчансиз ;

нутқингиз баланд, тезкор, равшан, жонли, имо-ишорали ва маъноли хатти-ҳаракатли;

кутилмаган, мураккаб ҳолатларда ўзингизни йўқотмайсиз;

доимо бардам кайфиятдасиз;

тез ухлайсиз ва тез уйғонасиз;

кўпинча қарорлар қабул қилишда шошасиз, фикрингизни бир жойга тўплай олмайсиз;

баъзан чалғийсиз, юзакичиликка йўл қўясиз.

 

Флегматик

вазмин ва совуққонсиз ;

ишларни пухта ва изчил бажарасиз;

эҳтиёткор ва мулоҳазалисиз;

кута оласиз;

бекорчиликни ёқтирмайсиз;

нутқингиз хотиржам, сокин, кескин туйғуларсиз, имо-ишора ва хатти-

ҳаракатларсиз;

вазмин ва сабр-тоқатлисиз;

бошлаган ишингизни охирига етказасиз;

кучни бекорга сарфламайсиз;

кун тартибига қатъий риоя қиласиз;

жўшқинликка берилмайсиз;

рағбат ва танбеҳларга кам таъсирчансиз ;

сизга қаратилган пичингларга илтифотли ва юввошсиз;

доимий қизиқиш ва муносабатларга эгасиз;

ишга секин киришасиз ва бир ишдан бошқасига секин

кўчасиз ;

ҳамма билан бир хил муносабатда бўласиз;

барча нарсаларда аниқликни, пухталикни ёқтирасиз ;

янги шароитларга мослашишингиз қийин;

ўзингизни тута биласиз.

 

Меланхолик

тортинчоқ ва уятчансиз;

янги шароитларда ўзингизни йўқотиб қўясиз;

нотаниш кишилар билан мулоқот ўрнатишда қийналасиз;

ўз кучингизга ишонмайсиз;

ёлғизликка осон кўникасиз;

омадсизликлар одлдида тушкунликка ва саросимага тушасиз;

ўзингизни тутиб туролмайсиз;

тез толиқасиз;

нутқингиз кучсиз, осойишта, баъзан у шивирлашгача тушиб

қолади;

суҳбатдошингизни характерига беихтиёр мослашиб қоласиз;

таъсирлансангиз кўзёш тўкасиз;

рағбат ва танбеҳларга ҳаддан ортиқ таъсирчансиз;

ўзингизга ва атрофдагиларга юқори талаблар қўясиз;

шубҳаланишга, гумонсирашга мойилсиз ;

ҳаддан ташқари сезгирсиз ва дилингиз тез оғрийди;

ҳаддан ортиқ таъби нозиксиз;

тунд ва камгапсиз, фикрингизни бошқалар билан баҳам

кўришни ёқтирмайсиз;

кам фаол ва журъатсиз;

ҳокисорсиз;

атрофдагиларга ёрдамга ва уларга дардкаш бўлишга интиласиз

p

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *