Карамелли мини батончик(snickers)

Масалликлар:

Шакар 500 гр

Асал 80 гр

Ер ёнғоқ 150 гр

Қаймоқ 160 мл

Қора шоколад 150 гр

Печения писочний 100 гр

Тайёрланиши:

  1. 4-5 қошиқ шакарни қизиб турган товоқчага солинади.Ўрта оловдаш шакар эритилади кейин яна 1 қошиқ солинади, бу хам эригандан кейин яна 1 қошиқ солинади, аралаштирилади. Шу тариқа қоган шакар солинади. Қаймоқ газга қўйиб иситилади (қайнаб кетмаслиги керак)
  2. Шакар эриб карарамелга ўхшагандан кейин газ ўчирилиб, асал қўшилади яхшилаб аралаштирилади
  3. Асалдан кейин озгинадан қаймоқ қўшилиб аралаштирилади
  4. Шоколат сув буғида эритилади. Қолипчани тагига пергамед қоғози қўйилади, еритилган шоколадни ярми қуйилади, музлатгичга қўйиб совиши кутилади
  5. Карамелга ер ёнғоқ қўшилади
  6. Печения майда бўлакларга бўлинади карамелга қўшилиб аралаштирилади
  7. Карамелли массани қолипдаги шоколад устига солинади
  8. Устидан қолган шоколад қуйилади. Музлатгичга 2 соатга қўйилади.                                                                                                                                                                                                                                                         

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *